“Atlasglobal Airlines” aвиaкомпaниясининг “Истaнбул-Сaмaрқaнд” йўнaлиши бўйлaб биринчи чaртер рейси амалга оширилди
Жорий йилнинг 4 ноябрь куни Туркиянинг "Atlasglobal Airlines" авиакомпанияси "Grand Atlas Discovery" компанияси кўмагида “Истанбул-Самарқанд” йўналиши бўйича биринчи чартер рейсини амалга оширди.
Ушбу рейсда 120 нафар йўловчи иштирок этиб, Самарқанд халқаро аэропорти залида тантанали равишда кутиб олинди. Туркия вакили Иҳсан Курт ушбу чартер рейснинг Истанбул ва Самарқанд учун муҳимлигини таъкидлади.
Истанбулдан ташриф буюрган Гўзал Солиева Самарқандга илк сафари эканлигини ва бу билан ушбу тарихий шаҳарнинг меъморий обидалари, ўзбек халқининг анъаналари ва урф-одатлари билан яқиндан танишиш имконига эга эканини мамнуният билан билдирди.
Келгуси йилнинг март ойидан бошлаб “Atlasglobal Airlines” ҳар ҳафта Самарқандга бир маротаба чартер рейсини амалга оширишни режалаштирмоқда.
Самарқанд вилояти туризмни ривожлантириш департаменти матбуот хизмати хабарига кўра, ушбу саъй-ҳаракатлар келгусида Туркиядан Самарқанд вилоятига янада кўпроқ сайёҳлар оқимини жалб этишга ёрдам беради.