Истанбулда яна бир ўзбекистонлик фуқаро қотиллик қурбони бўлди

Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги (Туркия) Бош консулхонаси ўзаро жанжал натижасида ўзбекистонлик фуқаронинг вафот этгани ҳақида маълум қилди.

Маълумотларга кўра, 2020 йил 12 декабрь куни Истанбулнинг Чаталжа туманида юзага келган ўзаро жанжал оқибатида Ўзбекистон фуқароси, 1986 йилда туғилган Х.Х. жароҳат олиб вафот этган.

Ушбу жиноятни содир қилишда гумонланиб, Ўзбекистон фуқароси Д.Х. (1993 йилда туғилган) қўлга олинган ва ҳолат юзасидан жиноий иш очилган.

Бош консулхонанинг таъкидлашича, ушбу ҳолат назоратга олинган, марҳумнинг қариндошларига консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатилмоқда ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари билан алоқа боғланган. Марҳумнинг жасадини 16 декабрь куни Ўзбекистонга юбориш режалаштирилган.