Китоб кўп. Китобхон-чи?

Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолари Саодат Донабоева, Ойгул Суюндикова, Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси аъзоси Жибак Аҳадова билан учрашув ташкил этилди.

Айримларга тушунмайсан киши, - дейди Ойгул Суюндикова. – Фарзандига китоб ўқи дейишнинг ўрнига “қўй болам, ўқиб шаҳар олиб берармидинг?” дея улардаги бор қизиқишни ҳам сўндиради. Ўқиган, изланган, келажаги йўлида меҳнат қилган бола албатта, ота-онасига “шаҳар” олиб беради. Бунинг учун бой, зиёли ёки юқори мансаб эгаси бўлиш ҳам шарт эмас. Бу борада фарзандини илм олишга тўғри йўналтирган ва унинг келажагини ҳамма нарсадан устун қўйганлар сира ютқазмайди.

Бугун китоб ўқишдан сўз очсангиз, сизни тингловчидан кўра, энсангизни қотирадиганлар кўп, - дейди Саодат Донабоева. – “Китоб ўқишдан кўра, уч-тўрт сўм топиб, пулни-пулга уриб, бадавлат бўлгани маъқул”, дегувчилар ҳам бор. Бундай тоифадагилар бугун бўлмаса, эртага ютқазади.
- Бугун китоб ўқиган ўқувчи танловларда иштирок этиб, ота-онасига машина совға қиляпти, - дейди Жибак Аҳадова. - Бундай имконият яна қаерда бор? Уларни кўриб ҳавасинг келади.
Ижодкорлар тадбир иштирокчиларини қизиқтирган саволларга жавоб беришди.

Ҳусниддин ХОЛДОРОВ.