Атрофи доим сайёҳлар билан гавжум бўладиган дунёга машҳур ҳайкалтарошлик асарлари
Замонавий дунёда одамлар мумтоз санъат асарлари ва ғоят машҳур ҳайкалларга ҳаяжон билан қараши бор гап. Бунинг сабаби импрессионистларнинг санъат оламидаги ҳаддан ташқари тасаввурга берилганлиги ва ўтган бир ярим аср давомида ҳар бир инсон ҳаётига мажозий равишда аралашишидадир.
Шаҳарларда бетоннинг кўплиги ва яшилликнинг етишмаслигидан одамлар онгсиз равишда чарчаганликлари сабаб санъат ва гўзалликни қадрлашда, асарларда аҳамиятли тасвирланиш бўлмаса-да, классикларни афзал кўради. Агар биз классик санъат ихлосмандлари ҳақида гапирадиган бўлсак, улар саёҳат пайтида ўтмишдаги ҳайкалтарошларнинг ажойиб асарларидан завқланишни жуда хоҳлашади. Сайёрамизда миллионлаб одамни ўзига жалб қиладиган санъат асарларининг аҳамияти ҳам шунда.
Ҳозирги даврда шаҳарлар бинолари одамлар диққатини тортиш ва уларни ҳайратда қолдириш мақсадида турли хил материаллардан шакллар ва уч ўлчамли асарлар билан безатилаётган бир вақтда ҳайкалтарошлик санъати иккинчи ўринга тушиб қолди. Бугун кейинги асрлар давомида ҳам “абадий” бўлиб қоладиган бир неча ҳайкалтарошлик асарларига тўхталиб ўтамиз.
1. Шубҳасиз, биринчи ўринда буюк Микеланжелонинг “Давид” деб номланадиган асари туради. Мифологик қаҳрамон жуда реал тасвирланган ва баландлиги бир неча метрга тенг. Давидни кўпинча нуқсонсиз одам деб айтишади. Чунки унинг танаси ва юзининг нисбати жозибалилиги билан мафтун қилади. Флорентиялик даҳонинг ижоди билан Италиянинг Флоренция шаҳридаги академик галереяда баҳраманд бўлиш мумкин.
2. “Милослик Венера” эллинистик ижоднинг намунаси бўлиб, асрлар давомида Қадимги Юнонистоннинг санъат ихлосмандларини ўзига жалб қилиб келган. Бу ҳайкал бир неча асрлар давомида Леонардо да Винчининг Мона Лиза (Жокондо)сига ўхшаш тарзда қандайдир аҳамиятга эга бўлиб келган. У ёзувчилар ва ҳайкалтарошларни илҳомлантириб, уларни буюк ижодга чорлаган ва улар унга бағишлаб шеър ва қасидалар ёзган. Франция бўйлаб саёҳат қилганингизда аниқ кўришингиз керак бўлган ҳайкал “Милослик Венера” Парижнинг Лувр музейида қаттиқ назорат остида қўриқланади.
3. Хитой дам олувчилар учун машҳур йўналишда фаолият кўрсата бошлаганига кўп вақт бўлмади. Сўнгги йигирма йилда мамлакат тубдан ўзгарди. Энди умуман қашшоқлик йўқ, сайёҳларни жалб қиладиган туризм инфратузилмаси эса йўлга қўйилди. Шунингдек, мамлакат санъатининг улуғворлиги бу ерга дам олиш учун келадиган кўплаб сайёҳлар учун очилди. Жигар ранг гил қўшинлари – бу мингта от ва жангчилар ҳайкаллари бу ерга келганларга, албатта катта таасурот қолдиради. Ушбу армия император Цинь Шихуанди буйруғи билан ушбу аскарлар кейинги дунёда Худо томонидан тайинланган руҳонийга ҳамроҳ бўлиш мақсадини кўриб қурилган. Бу қўшин Сиань шаҳрида кечаю-кундуз тик турганича сайёҳларни кутиб олмоқда.
4. Грузиянинг Батуми шаҳридаги “Али ва Нино” замонавий асари Батуми кўрфаси соҳилида жойлашган. Ҳар куни 19:00 да 8 метрлик жуссалар айлана бўйлаб бир-бирига яқинлашиш ва бирлашиш мақсадида ҳаракатланишни бошлайди. Бирлашган заҳоти эса яна бир-биридан узоқлаша бошлайди. Меъмор Тамара Квеситадзени турли миллат ва турли динларга мансуб бўлган йигит ва қизни оилалари қабул қила олмаганлиги тўғрисидаги “Али ва Нино” романи (1937 йил) илҳомлантирган. Бутун ҳаёти давомида қаҳрамонлар бирга бўлиш учун тўсиқларни енгиб ўтишга ҳаракат қилишади ва улар уйланишади. Лекин ҳикояда Али Нинони қичкина қизчаси билан қолдириб, ҳаётдан кўз юмади. Ҳаёт фожиаси атиги 10 дақиқа ичида уларнинг темир тасвирларида узатилади ва бу севги рақсига ўхшайди. Шунинг учун бу ҳайкални “Севги ҳайкали” деб ҳам номлашган.
Шундай қилиб, ишонч билан айта оламизки, ҳар бир сайёҳ меъмор ва ҳайкалтарошларнинг ижодидан баҳраманд бўлиши мумкин, асосийси қаерга боришни аввалдан билиб олишдир.
Баҳора МУҲАММАДИЕВА тайёрлади.