Инфографика: 2025 йилдаги энг муҳим иш кўникмалари

Меҳнат бозори жадал ривожланиб бориши асносида иш берувчилар қадрлайдиган малака ва кўникмаларга ҳам талаб ўзгариб бормоқда. Автоматлаштириш, сунъий интеллект ва масофавий ишлаш бугунги кунда одамларнинг ишлаш услубини ўзгартирар экан, компаниялар мослашувчан ва муваффақиятга эриша оладиган мутахассисларни излаб топмоқда.

Юқоридаги инфографикада Жаҳон Иқтисодий Форуми (WEF)нинг “2025: иш ўринлари келажаги” ҳисоботи маълумотлари асосида энг муҳим иш кўникмалари ажратиб кўрсатилган. Ушбу рейтинг 14,1 миллиондан ортиқ киши ишлайдиган халқаро компанияларнинг 1043 та шарҳи асосида тузилган.

 Рўйхатнинг бошида иш берувчиларнинг 69 фоизи "асосий малака" деб таъкидлайдиган аналитик (таҳлилий) фикрлаш қобилияти жойлашган. Ушбу кўникма мураккаб муаммоларни ҳал қила оладиган, маълумотларни шарҳлай оладиган ва мужмал шароитда онгли қарорлар қабул қила оладиган одамларга талаб ортиб бораётганидан далолат беради.

Рақамли трансформациянинг ўсиб бориши муносабати билан иш берувчилар устунликни когнитив (билиб олиш, ўрганиш ва ахборотни қайта ишлаш учун масъул бўлган ақлий жараёнлар) қобилиятли ва танқидий ёндашадиган ходимга беришмоқда.

Мослашувчанлик, кўп қирралилик ва ўзгаришларга мойиллик қобилияти аналитик фикрлашдан пастги қаторда (67 фоиз) туради. Етакчилик ва ижтимоий таъсир (61 фоиз) учинчи, ижодий фикрлаш (57 фоиз) тўртинчи, мотивация ва ўз-ўзини англаш (52 фоиз) бешинчи поғонада бўлиб, кучли бешликни якунлайди.

Технологик саводхонлик (51 фоиз), қизиқувчанлик ва узлуксиз ўрганиб бориш (50 фоиз) тез ўзгарувчан дунёдаги ўзгаришларга мослашишга тайёрлиги ҳақида гапиради.

Сунъий интеллект ва махсус технологиялар ёрдамида қайта ишланадиган катта ҳажмдаги маълумотлар (45 фоиз) ҳам рақамли асрга ўтишга даъвогарлик қилиб, рўйхатнинг биринчи ярмига кирди. Шу билан бирга, ўқиш, ёзиш ва математика каби анъанавий кўникмалар (21 фоиз) анча пастроқдан жой олиб, одамларнинг технологик имкониятлари ортиб бориш аҳамиятини акс эттиради.