Имом Бухорий мажмуаси атрофида қандай ишлар амалга оширилмоқда?

Айни пайтда Пайариқ тумани ҳокимлиги томонидан вилоятдаги оммавий ахборот воситалари вакиллари учун туманда амалга оширилаётган ислоҳотлар, янги лойиҳалар, бунёдкорлик ишлари ва келгусидаги режаларга бағишланган пресс-тур бўлиб ўтмоқда.

Дастлаб тадбир иштирокчилари Хўжа Исмоил маҳалласи ҳудудидаги Имом Бухорий мажмуаси атрофида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

Мажмуанинг умумий майдони 44 гектар бўлиб, бугунги кунда маҳобатли мақбара, 10 минг кишига мўлжалланган масжид қуриб битказилган. Баландлиги 75 метрлик 4 та минора мажмуага улуғворлик бағишлаган. Шунингдек, музей, айвонлар, маъмурият ва хизмат кўрсатиш бинолари барпо этилган. 

Туман ҳокимининг ўринбосари Рашид Исмоилов бу ҳақда батафсил маълумот берди.