Автобусларда йўлкира нархи ўзгаради

Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг 29-сессиясида Самарқанд шаҳар жамоат транспортида электрон тўловларни рағбатлантириш масаласи кўриб чиқилди.

Муҳокамалар давомида жорий йил 1 майдан автобус, электробус ва трамвайда йўлкира ҳақи
- нақд пул (QR код чипта) орқали амалга оширилганда 1 марталик чекланган тариф миқдори – 4 000 сўм;

- транспорт ва банк картаси орқали амалга оширилганда 1 марталик чекланган тариф миқдори – 2 000 (икки минг) сўм этиб белгиланган.

Мутасаддиларга жамоат транспорти ҳаракатини барча йўналишларда кеч соат 22:00 га қадар, туристик йўналишларда эса 24 соат давомида амалга оширилишини таъминлаш вазифаси топширилган.