Автомашина ўғирлаган булунғурлик йигит қамоққа олинди
- 05.01.2021 21:30
- 269
- Жиноят ва жазо
2021 йил 1 январь куни фуқаро Б.Х.га тегишли бўлган “Нексия-2” русумли автотранспорт воситаси номаълум шахс томонидан олиб қочилганлиги ҳолати юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақда Самарқанд вилояти прокуратураси хабар берди.
Жиноят ишини вилоят прокурори ўз назоратига олган бўлиб, ўтказилган тезкор-тергов ҳаракатлари давомида ушбу жиноят Булунғур туманида яшовчи фуқаро О.Ў томонидан содир этилганлиги аниқланиб, автомашина топилган.
Содир этилган жиноят вилоят прокурори, вилоят ички ишлар ва вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиқлари иштирокида муҳокама қилиниб, бу каби салбий ҳолатларга йўл қўймаслик борасида чора-тадбир белгиланди. Кишиларнинг ҳалол меҳнати билан топилган мол-мулкига тажовуз қилиш каби оғир жиноятни содир қилган О.Ў. қамоққа олинди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- 1 соат аввал
- Мутолаа
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- 3 соат аввал
- Мутолаа
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!