Автомобиль ойнасини қай ҳолатда рухсатсиз қорайтириш мумкин?

Қарорга кўра, орқа ойнани ёруғлик ўтказувчанлик беш фоиздан кам бўлмаган (95 фоизга қорайтириш), орқа ён ойналарни ёруғлик ўтказувчанлик 30 фоиздан кам бўлмаган (70 фоизга қорайтириш) даражада ўз­гартириш мумкин.

Олд ойнанинг тепа қисмини 14 сантиметрдан кўп бўлмаган ва ёруғлик ўтказувчанлик 30 фоиздан кам бўлмаган шаклда ўзгартириш учун рухсатнома шарт эмас.

Қорайтиришга рухсатнома берганлик учун тўлов жисмоний шахсларга энг кам иш ҳақининг  90 баравари (16 587 000 сўм), юридик шахсларга энг кам иш  ҳақининг 120 баравари (22 116 000 сўм) ва хорижий давлатлар юридик шахсларига энг   кам иш ҳақининг 140 баравари (25 802 000 сўм) этиб белгиланди.