Автомобиль сотиб олиш учун ўқитувчиларга имтиёзли кредит берилади
Қарорнинг 10-бандида, жумладан, шундай дейилган:
- Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан тақдим этилган рўйхат бўйича халқ таълими тизимидаги педагог ходимларга истеъмол кредитлари, шу жумладан, автотранспорт воситалари сотиб олиш учун махсус жамғарма ҳисобидан қуйидаги шартларда кредитлар бериш тартиби ўрнатилсин:
кредитни бериш муддати – 1 йил имтиёзли давр билан 5 йил муддатга;
дастлабки бадал суммаси – сотиб олинаётган автотранспорт воситаси қийматининг 25 фоизи;
кредит учун фоиз ставкаси – Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкаси (14 фоиз – таҳририят) дан кўп бўлмаган миқдорда.
“Ўзавтосаноат” АЖ Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан тақдим этиладиган педагог ходимлар рўйхати асосида улар томонидан тижорат банклари кредитлари ҳисобига автотранспорт воситалари сотиб олиш учун автотранспорт воситалари ажратилишини таъминласин.