Автомобиль ташувларидаги маъмурий баённомалар планшетлар орқали расмийлаштирилади

Транспорт вазирлиги инспекторлари маъмурий баённомаларни энди планшетлар орқали расмийлаштирилишини маълум қилди.

Автомобиль ташувлари соҳасида ҳуқуқбузарлик содир этган шахсларни аниқлаш, уларга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни расмийлаштириш ва кўриб чиқишда электрон тизим ўрнатилган планшетлардан фойдаланиш йўлга қўйилмоқда.

Дастлабки босқичда Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти транспорт бошқармалари томонидан амалга оширилиши кўзда тутилган.