Айрим ҳудудларда арча ёниб кетиши ҳақидаги хабарлар ортидан ФВБ уни ўрнатишнинг техник қоидаларини эслатди

Иллюстратив фото

“Янги йил арчаси”ни ўрнатишда техник талабларни тўлиқ бажарилмаслиги оқибатида сўнгги йилларда республикамиз ҳудуди очиқ майдонларида барпо этилган сунъий арчаларнинг ёниб кетиши ёки кучли шамол оқибатида қулаб тушиш ҳолатлари кузатилган.

Хусусан, ижтимоий тармоқлардаги маълумотларда келтирилишича, республикамизнинг Навоий ва Фарғона вилоятларида сунъий арчалар ёниб кетган, Сурхондарё ва Самарқанд вилоятларида эса қулаб тушган.

Шу сабабли, “Янги йил” байрамини кутаринки руҳ, юқори савияда ва хавфсиз ўтказилишини таъминлаш ҳамда юқорида келтирилган нохуш ҳолатларнинг олдини олиш борасида “Янги йил арчаси”ни ўрнатишда қуйидаги техник талабларни бажариш орқали эришиш мумкин.

Хусусан:
- “Янги йил арчаси”ни очиқ (кенг) майдонда ўрнатиш;

- арча ўрнатиладиган майдон атрофида тоифаланган, кимёвий, радиацион ёки ёнғин-портлаш хавфи мавжуд объектлар бўлмаслигига алоҳида эътибор қаратиш;

- майдон яқинидан юқори кучланишли электр тармоқлари ва юқори босимли газ қувурлари ўтмаган бўлиши;

- майдон яқинида йирик конструкцияли номустаҳкам объектлар мавжуд бўлмаслиги;

- майдон яқинида очиқ сув ҳавзалари, кўприклар, балконли иншоотлар бўлмаслиги;

- арча конструкциясининг ички майдонида безаклар ва бошқа ёнувчан буюмларни сақланишига йўл қуймаслик;

- арчани безатишда ёнувчан ва синтетик материаллардан тайёрланган уйинчоқлардан ҳамда ёниш хусусиятини пасайтирувчи таркиб билан ишлов берилмаган пахта момиқларидан фойдаланмаслик;

- байрам тадбирларнинг дастурига (сценарийга) очиқ олов ва аланга эффектли (шам, машъал, пиротехника маҳсулотлари), ёнғинга олиб келиши мумкин бўлган бенгал оловлари ва пақилдоқлардан фойдаланиш билан боғлиқ чиқишларни киритмаслик;

- қурилиш, электр ускуналари, ёритгичлар ва бошқа безак турлари ўрнатилгач, янги йил байрами арчасининг пастки конструкциясини камида 1 метр баландликда тўсиқ билан ўраш;

- ёнғин ва портлаш хавфи зоналари ва атроф-муҳит шароитлари синфига қараб кабеллар, электр сими, электр двигателлари, лампалар ва бошқа электр ускуналаридан фойдаланишнинг тўғрилиги, шунингдек, қисқа туташув, юкланиш, ички ва атмосфера юқори кучланишларига қарши ҳимоя қурилмаларидан тўғри фойдаланиш.

Бошқарма томонидан шу каби қатор техник қоидалар эслатиб борилмоқда.