"Баҳодир Ялангтўш" баҳонасида ҳарбийлар билан маърифий суҳбат бўлди

Баҳодир Ялангтўш ким? У ўз даврида қандай мавқега эга бўлган? Унинг саркардалик салоҳияти қандай шаклланган? Ўзбек ҳарбийларида бугун қайси фазилатлар устун бўлиши лозим?

Самарқанддаги ҳарбий қисмда Ўзбекистон Ёзувчилар ва Журналистлар уюшмалари аъзоси Фармон Тошев билан бўлган мулоқотда аскар ва зобитлар ана шу саволлар атрофида мунозара юритдилар.Дастлаб ижодкор ўзининг "Баҳодир Ялангтўш" драмаси ёзилиш тарихи ҳамда ундаги образлар фазилатлари ҳақида гапириб берди. Савол-жавоблар,  китобхонлик,  билимдонлик ҳақида ўтган суҳбат якунида муаллиф  фаол иштирокчиларга ўз китобларини дастхат ёзиб ҳадя қилди.

Мулоқот ҳарбий қисм музейининг Баҳодир Ялангтўшга бағишланган бўлими ҳамда  кутубхонада давом этди. Ҳарбийлар ўзлари ўқиган китоблар мазмуни ҳақида гапириб бердилар, ижрдкордан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар ва мушоирада иштирок этдилар.