Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Самарқанд шаҳридаги касб-ҳунарга ўқитиш маркази

#Реклама_ўрнида

ҚАБУЛ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг “Ўзбекистонда касб-ҳунарга ўқитиш имкониятларини ривожлантириш” лойиҳаси доирасида Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (КОICА) иштирокида Самарқанд шаҳрида ташкил этилган Касб-ҳунарга ўқитиш марказига ўқувчилар қабул қилинади.

Марказда ишсиз фуқароларни касб-ҳунарга ўқитиш қуйидаги касблар бўйича бепул амалга оширилади:

  1. Автомобилларни таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш бўйича техник-механик (автослесарлар, мотористлар, автоэлектриклар, автомобиллар диагностикаси бўйича мутахассислар).
  2. Пайвандлаш ишлари механик-техниги (электр ёйида, автомат ва яримавтоматда (кепмомат), газ алангаси ёрдамида, аргон (вольфрам электрод)да пайвандловчилар, сантехниклар, чилангарлар ва металларга ишлов бериш мутахассислари).
  3. Электрон техникаларни монтаж қилиш ва созлаш техниги (электромонтаж ишлари, электр юритмаларининг электр чўлғамларини ўраш, дастурий мантиқий контроллерлар (PLC), саноат электромонтажи ва бошқаруви, электротехника компонентлари, маиший техникаларни таъмирловчи ва уларга техник хизмат кўрсатувчи усталар).
  4. Компьютер инжиниринги техниги (Ахборот технологиялари) (Wеб дастурчилар, компьютерларга техник хизмат кўрсатувчи усталар, тармоқ операторлари, видеокузатув мосламаларини ўрнатувчилар ва уларга техник хизмат кўрсатувчилар, офис ишлари оператори, 1C бухгалтерия, SММ маркетингини юритувчилар, видео ва фотомонтажчилар, реклама gif аниматорлари).
  5. Машинасозлик технологияси, машинасозлик ишлаб чиқариш жиҳозлари ва уларни автоматлаштириш (токарь, фрезерловчи, техник-технолог, кенг профилли дастгоҳчи, сонли дастурли бошқариш ускуналари, автоматик ва ярим автоматик тизимлар оператори).
  6. Компьютер графикаси ва мультимедия тизимлари техниги (Ташқи рекламалар дизайнери, моcк-up дизайнерлар, қадоқлаш маҳсулотлари дизайнери, чоп этиладиган реклама объектлари дизайнери, текстил соҳасида дизайнерлар, 3Д моделлар дизайнери, Wеб дизайнер, фотограф, фотомонтажчи, видеомонтаж устаси, ландшафт дизайнери, интерьер ва экстерьер дизайнерлар, қурилиш объектларини махсус дастурларда лойиҳаловчи дизайнерлар, реклама соҳасида ишлатиладиган ускуналар оператори).

Марказда касб-ҳунарга ўқиш муддати 8 ой, шундан марказда ўқиш – 6 ой, корхоналарда ишлаб чиқариш амалиёти – 2 ой.

Битирувчиларга эгаллаган касби (мутахассислиги) бўйича меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи давлат намунасидаги диплом берилади.

Марказда ўқиш учун ўзингиз яшайдиган туман (шаҳар) Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази (АБКМ) га мурожаат қилинг. АБКМ томонидан берилган йўлланмалар 2021 йил 1 августдан 15 сентябргача www.sertifikat.mehnat.uz манзили орқали online равишда марказга юборилади. Йўлланмалар марказга келиб тушгандан кейин 5 иш куни муддатида сизга бу ҳақда хабар юборамиз.

АБКМ йўлланмаси ўқишга қабул қилиш учун асос ҳисобланади, имтиҳон ёки синовларсиз ўқишга қабул қилинасиз. Шошилинг, ўринлар сони чекланган. Режадаги ўқувчилар қабул қилингандан кейин йўлланмалар қабул қилинмайди.

Марказда машғулотлар 2 октябрдан бошланади.

Қуйидаги ҳужжатларни марказга келганингиздан кейин қабул комиссиясига топширасиз:

  1. Ариза.
  2. Паспорт нусхаси (ҳужжатларни топшириш вақтида паспортнинг асл нусхаси кўрсатилади).
  3. Маълумотини тасдиқловчи ҳужжатнинг асл нусхаси (аттестат ёки диплом).
  4. Ишга жойлаштириш бўйича уч томонлама (иш берувчи, туман (шаҳар)

Бандликка кўмаклашиш маркази, жисмоний шахс) шартнома нусхаси.

  1. 3,5 x 4,5 см. ўлчамдаги 4 дона рангли фотосурат.

 

Манзил: Самарқанд шаҳар, Спитамен кўчаси, 264 “А”-уй

Мурожаат учун телефонлар: (99866) 221-73-62,

bestdoc.mehnat.uz: Самарқанд KOIКA маркази

Сайт: www.samarkand-vtc.uz

Телеграм: @samarkandvtc

Facebook: @samarkandvtc

Е-mail: sam-koica@mail.ru

ИНН: 207243716

 

Қабул тўғрисидаги тўлиқ маълумотларни марказ веб-сайтидан олишингиз мумкин.