Банкоматда носозлик бўлиб банк картаси қолиб кетса қаерга мурожаат қилиш керак? Марказий банк вилоят бошқармаси изоҳ берди
Бир неча сабаблар билан банкоматда носозлик кузатилиши мумкин Бошқарма ахборот хизматига кўра, бунинг бир нечта сабаблари бор. Жумладан:
- Электр таъминотидаги узилиш;
- Интернет алоқасидаги узилиш;
- «Слип» (банк операцияси ҳақидаги ахборот)ни чиқарувчи қоғоз ўрамининг тугаб қолиши ҳамда ушбу қоғозларнинг банкомат ичида тўпланиб, тиқилиб қолиши;
- Нақд пул захирасининг тугаб қолиши;
- Ҳаво ҳароратининг кескин пасайиши (ишчи режими ҳарорати +5 дан +40 даражагача) оқибатида банкоматнинг эҳтиёт қисмлари (резина, ремент ва б.)нинг қотиб қолиши натижасида ишламаслигига олиб келади.
Марказий банк ахборот хизматига кўра, юқоридагилар келиб чиқиб, банкоматнинг ишлаш режимининг техник параметри тўғрисида ҳамда банк ва масъул ходимларнинг ишонч телефон рақамлари акс эттирилган маълумотлар ҳаб бир банкомат ёнидаги эълонларда қайд этилган.
“Шунингдек, электр таъминотидаги узилишлар сабабли банкоматлар ишламаётганига дуч келсангиз, банк иш куни давомида банк кассасида жойлашган терминаллар орқали пластик картангиздаги маблағларни нақдлаштириш учун банк филиалига мурожаат қилишингизни билдирамиз.
Марказий банкнинг Самарқанд вилояти бош бошқармасида фуқароларнинг барча мурожаатлари учун 662334707 рақами, иш хақи, пенсия ва бошқа нақд пул бериш масалалари буйича 662333004 рақами, банк кассасидан пластик картадан нақд пул олиш ва банкоматлар бўйича 662310310 рақами, валюта амалиёти масалалари бўйича эса 662334944 ишонч рақамлари ташкил қилинган.
Фуқароларнинг мурожаатларини тезкор бартараф этиш бўйича тижорат банкларининг барчасида ишонч телефонлари ташкил қилинган.
Бундан ташқари, Марказий банк Самарқанд вилояти бош бошқармасида мижозларнинг мурожатларини қабул қилиш учун туну кун режимида ишловчи +998 97 919-37-02 рақамли телеграм мессенжери ҳам фаолият кўрсатмоқда”, дейилади хабарда.