Барча қурилиш таъмирлаш ишлари якунлангач, асфальт қопламасидаги бузилишлар тузатилади
12 июнь куни zarnews.uz телеграм каналида “Обод қишлоқ” дастурига киритилган қишлоғимиздаги ишлардан таъбимиз хира бўляпти” сарлавҳали мурожаат эълон қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 апрелдаги “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори, Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 23 апрелдаги 187-Ф-сонли фармойишига мувофиқ, Самарқанд минтақавий йўлларга буюртмачи хизмати ДУК буюртмасига асосан Оқдарё туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан Суғончи маҳалласи Тепа Суғончи қишлоғидаги ички хўжалик автомобиль йўлларининг 2,472 километр қисмига асфальтобетон қопламаси ҳамда 4,692 километр қисмига қум-шағал аралашмаси ётқизиб, жорий таъмирлаш ишларини амалга ошириш белгиланган.
Юқоридаги қарорга асосан мазкур объектларнинг асосий қисмидан ичимлик суви тармоғи ўтказилиши муносабати билан бугунги кунда асфальтобетон ётқизиш ишлари тўхтаб турибди. Ичимлик суви тармоғини ўтказиш ишлари якунига етказилиши билан қисқа муддатда асфальтобетон ётқизиш ишлари якунига етказилади.
Тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларига асосан Тепа Суғончи қишлоғидаги 15-кўчага ичимлик сув тармоғи ўтказилиши режалаштирилмаганлиги сабабли ушбу кўчага асфальтобетон ётқизиш ишлари амалга оширилган. Мазкур кўчада Инвестиция дастурига 14-сонли мактабгача таълим муассасасини янгидан қуриш ишлари амалга оширилмоқда. МТМни қурилиш ишларида ишлатилаётган оғир юкли қурилиш машина-механизмларининг асфальтобетон ётқизилган кўчадан кириб-чиқиш, бурилиш жараёнларида бузиш ҳолатлари кузатилган. Барча қурилиш таъмирлаш ишлари якунига етказилгандан сўнг, асфальт қопламасидаги бузилишлар тузатилишини маълум қиламиз.
Оқдарё туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси.