Байден Финландия ва Швецияни НАТОга қабул қилиш ҳақидаги протоколларни тасдиқлаш учун Сенатга тақдим этди

“Мен Финландия Республикаси ва Швеция Қироллигининг НАТОга қўшилиши тўғрисидаги 1949 йилдаги Шимолий Атлантика шартномаси протоколларини Сенат кўриб чиқиши ва ратификация қилишга розилик бериши учун юбормоқдаман”, — дейилади Оқ уйдан иқтибос келтирган президент баёнотида.

Унинг эслатишича, протоколлар 2022 йил 5 июлда Брюсселда АҚШ ва Шимолий Атлантика шартномасининг бошқа иштирокчилари томонидан имзоланган. Ҳужжатларнинг тўлиқ ратификация қилиниши Финландия ва Швецияга Шимолий Атлантика шартномаси ва НАТО аъзолари бўлиш имконини беради.

НАТОнинг июнь ойида бўлиб ўтган саммитида Финландия ва Швеция иттифоққа аъзо бўлишга таклиф қилинган эди. Туркия таклифга қарши эътирозларини қайтариб олгандан кейин шундай аниқ қарор қабул қилинди.

Финландия ва Швеция қачонки барча аъзо мамлакатлар парламентлари ушбу қарорни ратификация қилса НАТОга аъзо бўлади.