Байден қочқинларни АҚШда қабул қилиш лимитини оширди

АҚШ президенти Жо Байден Демократик партиянинг бошқа аъзолари томонидан қилинган босим фонида, жорий молиявий йил учун қочқинларни қабул қилиш меъёрини оширганини айтди.

"Бугун мен ушбу молия йилида қочқинларни қабул қилиш бўйича йиллик чекловни 62,5 га етказишни қайта кўриб чиқилишини эълон қиламан. Бу аввалги маъмурият томонидан белгиланган, Американинг қочқинларни қўллаб-қувватлайдиган мамлакат сифатида қадриятини акс эттирмайдиган, тарихий жиҳатдан энг паст бўлган 15 минглик даражани йўқ қилади", деди Байден ёзма баёнотида.

Байденнинг сўзларига кўра, мақсад - ҳар йили 125 минг рақами бўлиб қолмоқда ва у октябрда бошланадиган кейинги молиявий йилда унга эришмоқчи.

Олдинроқ Байден қочқинларни қабул қилиш меъёрини аввалги Доналд Трамп томонидан белгиланган 15 минг миқдорида сақлаб қолди. Аммо қаттиқ танқидлар фонида у бу вақтинчалик чора эканини айтиб, албатта лимитни оширишга ваъда берган эди.