Байрам кунлари Самарқанд шаҳрининг қайси кўчаларида транспорт ҳаракати вақтинча тўхтатилиши маълум бўлди

Самарқанд шаҳар ҳокими Ф.Раҳимовнинг фармойишига кўра, Самарқанд шаҳрида 21 март куни Наврўз умумхалқ байрами тадбирлари ўтказилиши муносабати билан жамоат тартибини сақлаш ҳамда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида қуйидаги кўчаларда транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча тақиқланади:

✔ Абдураҳмон Жомий кўчасининг Ўзбекистон кўчаси билан кесишган чорраҳасидан Университет хиёбони чорраҳасигача бўлган қисмида;

✔ Университет хиёбони кўчасининг Бўстонсарой кўчасидан Орзу Маҳмудов кўчаси чорраҳасигача бўлган қисмида икки томонлама;

✔ Бобир Мирзо кўчасининг Маҳмуд Қошғарий кўчаси билан кесишган чорраҳасидан Абдураҳмон Жомий кўчаси чорраҳасигача бўлган қисмида;

✔ Бўстонсарой кўчасининг Амир Темур кўчаси билан кесишган чорраҳасидан Университет хиёбони кўчаси чорраҳасигача бўлган қисмида;

✔ Шоҳрух кўчасининг Амир Темур кўчаси билан кесишган чорраҳасидан Университет хиёбони кўчаси чорраҳасигача бўлган қисмида;

✔ Руҳобод кўчасининг Амир Темур мақбараси олдидан Регистон кўчаси туташмасигача бўлган қисмида;

✔ Амир Темур майдонидан “Ҳамид Олимжон” номидаги мусиқали драма театрига кириш кўчасида ва Кўксарой майдонида;

✔ Регистон кўчасининг Университет хиёбонидан Даҳбет кўчасигача бўлган қисмида;

✔ Беруний кўчасининг Қозизода Румий кўчаси билан кесишган чорраҳасидан Рудакий кўчасигача бўлган қисмида;

✔ “Ёшлик” истироҳат боғининг ёнидаги тор кўчада;

✔ Боғдод кўчасининг Ал-Хоразмий кўчаси билан туташмасидан 42-умумтаълим мактабининг ёнидаги 1-тор кўчагача бўлган қисмида.

22 март куни қуйидаги кўчаларда транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча тақиқланади:

✔ Кимёгарлар шаҳарчаси Умид кўчасининг Зиёлилар кўчасидан “Кимёгарлар” маданият саройигача бўлган қисмида;

✔ Хишрав шаҳарчаси истироҳат боғи олдидан ўтувчи иккита кўчада;

✔ Фарҳод шаҳарчаси “Зарафшон” истироҳат боғи олдидан ўтувчи иккита кўчада.