Беш йилда боғчага болалар қамрови 21 фоиздан 65,4 фоизга етди

2017 йилда Самарқанд вилояти бўйича 564 та мактабгача таълим ташкилоти фаолият кўрсатиб, уларда 63 621 нафар бола, мактабгача таълим ёшидаги болаларнинг 21 фоизи қамраб олинган бўлса, бугун вилоятимиздаги мактабгача таълим ташкилотлари сони 2 798 тага етиб, 223 минг нафар бола (65,4 фоиз) қамраб олиниши таъминланди.
Мактабгача таълим соҳасида оилавий боғча, давлат-хусусий шерикчилик асосидаги боғча деган тушунчалар пайдо бўлди. 9 750 ўринли 106 та давлат-хусусий шериклик боғчалари ташкил этиш учун тадбиркорларга 166 миллиард сўм имтиёзли кредит маблағлари ажратилди. Нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ташкил этилиши ҳисобига 5 250 нафар ишсиз фуқаро иш билан таъминланди.
Бундан ташқари, илк маротаба болаларни мажбурий бир йиллик мактаб таълимига бепул тайёрлов тизимига босқичма-босқич ўтиш механизми ишга туширилди. 667 та бепул мажбурий бир йиллик мактаб таълимига тайёрлаш гуруҳларига 19 мингдан зиёд 6 ёшли болалар қамраб олиниб, уларнинг қамрови 40 фоиздан 71 фоизга етказилди.