Бибихоним масжиди реставрация қилинади
- 04.10.2024 08:19
- 62
- Самарқанд
"Ар-Рая" нашри Қатар музейлари васийлик кенгаши раиси Шайха Ал-Маясса бинт Ҳамад Ол Соний Ўзбекистон Президенти ёрдамчиси Саида Мирзиёева билан учрашиб, Бибихоним масжидини таъмирлаш лойиҳасини муҳокама қилгани ҳақида ёзди.
Мақолада Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ҳамда "Оға Хон Траст" маданият фонди ва Қатар тараққиёт жамғармаси ўртасида ҳамкорлик шартномаси имзолангани таъкидланган.
– Самарқанд шаҳридаги Бибихоним масжидини тиклаш бўйича келишувга эришилганидан мамнунман, - деди Шайха Ал-Маясса бинт Ҳамад Ол Соний. – Бу шериклик ўзбек халқининг бой маданий меросини келажак авлодлар учун сақлаб қолишга ҳисса қўшади.
Эслатиб ўтамиз, шу йил май ойида Элчи Ашраф Ходжаев Қатар тараққиёт жамғармаси (QFFD) бош директори ўринбосари Султон Ал-Асийрий билан учрашган эди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- 19 дақиқа аввал
- Мутолаа
Хотин-қизлар спортда беллашди
- Бугун, 11:58
- Спорт
Судья ва ёшлар учрашуви ўтказилди
- Бугун, 11:51
- Самарқанд
Самарқанд декларацияси
- Бугун, 11:12
- Долзарб