Бир фуқарони 28 минг доллар эвазига АҚШга ишга юбормоқчи бўлган фирибгар ушланди
- 21.08.2025 15:11
- 74
- Жиноят ва жазо

Бу ҳолат Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд шаҳар бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда аниқланди.
Тадбир давомида фуқаро Б.Б. фуқаро М.Х.нинг ишончига кириб, уни 28 000 АҚШ доллари эвазига Мексика давлати орқали АҚШга юборишини ваъда қилиб, шундан 4 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Дабдабали тўй катталарга керакми, ёшларга?
- Бугун, 17:38
- Жамият
Телефон – энага, интернет – тарбиячи(ми?)
- Бугун, 17:34
- Жамият