Бир ҳафта давомида онлайн аукцион орқали сотилган автомобиль рақамлари суммаси 2,5 млрдни ташкил қилди
- 14.08.2019 14:46
- 139
- Ўзбекистон
Сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 2,5 млрд сўмни ташкил қилди, - дея хабар бермоқда spot.uz.
5 августдан 11 августгача бўлган давр мобайнида онлайн аукцион орқали 716 та автомобиль рақамлари сотилди.
Сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 2,5 млрд сўмни ташкил қилди.
Рақобатли савдолар натижасида битимларнинг 17,5% биринчи тоифадаги авторақамларга 50,8% иккинчи ва 31,7% учинчи тоифа авторақамларга тегишлидир.
Шу жумладан биржа савдоларининг ҳажми 618,0 млрд сўмдан 681,5 млрд сўмга, ёки аввалги ҳафтадаги натижага нисбатан 10,3% га юқори.
Валюта савдо майдончаси орқали сотилган товарларнинг қиймати аввалги ҳафтага нисбатан бир неча маротабага ўсиб, 6 млн долларни ташкил этди.
Теглар:
автомобиль