Бир кунда 1,4 миллион нусха сотилган китоб

Сешанба куни шаҳзода Гаррининг "Захирадаги " китоби расман сотувга чиқди. Унда шаҳзода бошқа воқеалар қатори, рафиқаси Меган Маркл билан қироллик оиласи бошқа аъзолари орасидаги можаролар батафсил баён этилади.

Китобда Гарри турли хил гиёҳванд моддаларни, жумладан, кокаин ва марихуанани синаб кўрганини айтади. Шунингдек, у Афғонистонда хизмат қилаётганда 25 нафар Толибон жангчисини ўлдирганини ёзади. Шаҳзода, шунингдек, укаси шаҳзода Уильям билан қандай қилиб отаси - қирол Чарлз III дан ҳозирги рафиқаси Камилла билан турмуш қурмасликни сўрагани ва онаси малика Диананинг ўлимидан қандай азоб чекканини айтиб берган. Шаҳзода Гарри шахсий ҳаёти ҳақида ҳам батафсил маълумот берган.

Шаҳзоданинг китоби илк чиққан кунидаёқ 1,4 миллион нусхада сотилган.

Шаҳзода ўз ҳаётининг шов-шувли тафсилотлари ҳақида ҳикоя қилувчи автобиография Британияда энг тез сотиладиган нобадиий китобга айланди.