Бир мўъжиза, турли хил исмлар

Турли мамлакатларда Қорбобо нима деб аталади?

Дунёдаги ҳар бир мамлакатнинг Янги йил арафасида болаларга қувонч бахш этадиган ўзига хос сеҳрли қаҳрамони бор. Бу қаҳрамонларнинг номланиши, ташқи кўриниши ва афсоналари турлибўлса-да, уларнинг барчасини фақат битта байрам бирлаштиради. Келинг, улар билан танишамиз!

Франция:Пер Ноэль

Францияда Рождество отаси сифатида танилганПер Ноель келиши билан байрам шукуҳи бошланиб кетади. Унга Шаланд исмли сават кўтариб келган сирли қаҳрамон ҳамроҳлик қилади. Унинг вазифаси яхши болаларга совға улашиш ва қанчалик ғалати туюлмасин қулоқсизларини химча билан “савалаб қўйиш”дан иборат.

Италия: Баббо Натале

Италиядаги Баббо Натале мўъжизалар кутаётган болаларга совғаларни қолдириш учун мўридантушиб келадиган бўлса, ўша оқшом унинг ҳамроҳисахий пари Бефана супургида учиб келади. У яхши болаларга ўйинчоқ беради, қулоқ солмайдиганларининг пойабзалига кўмир қўяди.

Германия: Санта Николаус ва Вайнахтсман

Германияда чинакам сеҳрли байрам 6 декабрда Санта Николауснинг келиши билан бошланиб кетади, у ҳам болаларга совғалар тарқатади. Католик элчига ўхшаган унинг ёрдамчиси Рупрехт унга ёрдам беради. Қорбобони эслатувчи, ўйноқи эшаклар қўшилган чана билан келадиган Вайнахтсманнинг пайдо бўлиши билан байрамянада ёрқинроқ бўлади.

Финландия: Йоулупукки

Қорли Лапландияда афсонавий Йоулупукки ("Рождество эчкиси" деган маънони англатади) яшайди. Бир пайтлар қўрқинчли ҳисобланган эпосэндиликда меҳрибонлик рамзига айланди. Йоулупукки хотини Муори ва ўз ёрдамчилари билан биргаликда ҳар бир киши байрам сеҳрини ҳис қилиши учун жон куйдиради.

Монголия: Увлин Увгун

Мўғулистон Янги йил ва чорвадорлар кунини сеҳрли Увлин Увгун билан нишонлайди. УвлинУвғун чақмоқтошларни силкита туриб Қор исмли қиз ва Янги йил исмли йигит ҳамроҳлигида болаларга совғалар тарқатади.

Хитой: Шань Дань Лаожен

Хитой Янги йили бизни ўзгача дунёга олиб боради: бу ерда арча дарахтлари ўрнига нурли дарахтлар безатилади. Совғаларни болаларга Шань Дань Лаоженёки Рождество бобо олиб келади ва уларни олдиндан осиб қўйилган пайпоқларга жойлаштиради.

Беларусь: Зюзя

Беларусда Янги йил байрами қишки аёзларни акс эттирувчи маҳаллий чол Зюзя билан бирга келади. Зюзя нафасининг атрофидаги барча нарсани музлатиб қўйиши байрамга янада жозиба қўшади.

Татаристон: Қиш Бобой

Татаристонлик сеҳргар Қиш Бобой байрамга ғайриоддий жангчилар ва Ялмоғиз кампир ҳамроҳлигида келади. Бундай қизиқарли тўдаболаларнинг Янги йил байрами таассуротларини оширади.

Испания: Оленцеро

Басклар мамлакатидаги тоғлардан тушиб келадиган оддий деҳқон Оленцеронинг байрамга келиши рамзий маънога эга.

Куба: Уч донишманд

Кубада Қироллар куни нишонланади ва бир эмас, учта - Гаспар, Мелхиор ва Балтазар сеҳргарлари байрамга келиб, болаларга қувонч ва совғалар олиб келишади.

Грузия: Товлис Бабуа

Грузиялик Қорбобо Товлис Бабуанинг қизиқарли анъанавий либослари бор. Унинг совғалар билан бирга келиши байрамларни ҳақиқатан ҳам унутилмас қилади.

***

Бу сеҳрли қаҳрамонлар қайси тилда гаплашмасин, улар доимо инсониятнинг мўъжизалар ва ижобий ўзгаришларга ишониш истагини ўзида мужассам этади. Асосийси, буни ҳар ким ўз қалбида ҳис этса,Янги йил байрами ҳамма учун ҳамжиҳатлик, шодлик лаҳзалари бўлиб қолади.

Баҳора Муҳаммадиева тайёрлади.