Бир тонна барг ёқилганда атмосферага қанча зарар етказади?

Атмосфера - ер куррасини ўраб турган ҳимоя қатлами бўлиб, тирик организмларларни турли ультрабинафша нурлар ва зарарлардан сақлайди. Тириклигимиз, тоза ҳаво олишимиз ҳам шу қатлам туфайли. Атмосфера – ер ва бошқа фазовий жисмларнинг газсимон қобиғи бўлиб, ер юзасида асосан азот (78,08 фоиз), кислород (20,95 фоиз), аргон (0,93 фоиз), сув буғи (0,2-2,6 фоиз), карбонат ангидрид газидан (0,03 фоиз) иборат.

Атмосфера ҳар хил механик газларнинг аралашмасидан иборат бўлгани учун бир тонна барг хазони ёқилганда 30 килограмм углеводород оксиди атмосфера ҳавосини зарарлайди. Бу соғлиғимизга қанчалик катта зарар келтираётганини афсуски, кўрмаймиз.

Қонунчиликка кўра, атмосферани муҳофаза қилиш талабларини бузганлик учун, сомон, хазон ва шох-шаббалар, ўсимлик қолдиқларини ёқиб атмосфера ҳавосини зарарли моддалар билан ифлослантирган фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баробаридан беш баробаригача, мансабдор шахсларга, беш баробаридан ўн баробаригача жарима солинади. 

Вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ахборот хизмати.