Арвоҳлар ўчими, тасодифми?

Дунёда сир-синоатга тўла жойлар кўп. 1973 йилда Краковадаги Вавелск мақбарасида 1492 йилда вафот этган қирол Ягеллончик Казмир IV тобути очилди. Олимлар Польша тарихида одил ҳукмдорлардан бири ҳисобланган қиролнинг суяклари қандай сақланганини аниқлашлари лозим эди.

Қабрга тушган ишчиларнинг кўзи тобут устидаги огоҳлантирувчи ёзувга тушди. Унда марҳумнинг руҳини безовта қилганлар бошига ўлим хавф солиши айтилганди. Даҳшатли огоҳлантиришга қарамай, олимлар тобут қопқоғини очишди. Тобутда қирол ва унинг рафиқасини скелетга айланган суяклари ётарди. Уларни ўрганишга киришган олимлар кўп ўтмай ўзларини нохуш ҳис қила бошладилар. Кимнингдир бошига оғриқ кирди, кимнингдир нафаси сиқилиб,боши айланганди, микробиологлардан бири ҳатто ҳушидан кетди.

Орадан бир неча ой ўтгач, тадқиқотчилар ҳеч бир сабабсиз ўла бошлади. Биринчи бўлиб инсультдан архитектор жон таслим қилди, ярим йил ичида худди шундай сабаб билан уч экспорт оламдан ўтди. 1983 йилга келиб тобутни очган олимлар гуруҳидан бирорта тадқиқотчи тирик қолмади.

…Эрамизгача 79 йилда Везувие вулқони отилиши оқибатида қадимги Римнинг Помпси шаҳри вулқони кўли остида бутунлай кўмилиб кетди. Неапол шаҳридан сал наридаги бу жойда яшовчи икки минг киши азоб-уқубатда ҳалок бўлди.

XVIII аср ўрталарида ушбу харобаларда археологик қазилмалар бошланди. Ҳозирги вақтда шаҳарнинг анча қисми амалда биринчи қиёфасини тиклаган. Ҳар йили минглаб сайёҳлар ташриф буюради. Уларнинг ҳар бири бу ердан эсдалик учун бирор сувенир олишга интилади: кимдир вулқонда эриб тош қотган лавадан бир парча, кимдир безак мозаикасидан бўлак олиб кетади.

Аммо… аммо оқибатда кўп йил ўтиб бу сайёҳлар олиб кетган сувенирларини кечирим сўралган хат билан қайтариб юборишади: “Лаънати Помпси таъқиби бизни тинч қўймаяпти!”. Хатда ёзилишича, кимдир боши касалдан чиқмайди, кимдир молиявий касодга учрайди. Кимнидир арвоҳлар таъқиб қилади. Канадалик сайёҳ аёл ўз хатида бу Помпейда вулқондан ҳалок бўлган икки минг кишини безовта қилинган арвоҳлари иши эканлигини ёзиб, Худодан ёлвориб кечирим сўрайди.

...Американинг Луизана штатида Янги Орлеан деган жойда Манчас деб аталган ботқоқлик бор. Маҳаллий тадбиркорларнинг ботқоқликни қуритиб ер очишга уриниши доимо муваффақиятсизликка учрайди. Бу нариги дунё ёвуз кучларининг қаршилиги эмиш.

Гап шундаки, афсонага кўра 1915 йилда ушбу ботқоқликда Вуду илоҳи кохини қатл қилинган экан. Ўлими олдидан кохин аёл ушбу жой ва унинг атрофида яшовчиларни лаънатлабди. Шунда даҳшатли довул кўтарилиб, ишчилар қишлоғи, қадимги иншоотларни вайрон қилиб ботқоққа айлантирибди. Ботқоқ остида мангу ҳаловат топган ўн минглаб марҳумлар арвоҳи безовта қилганларни балога гирифтор қилмай қўймас эмиш.

Тоғаймурод Шомуродов тайёрлади.