Биринчи бўлиб ер шарини ким айланиб чиққан?

География дарсларида Ер шарини биринчи айланиб чиққан сайёҳ португал ва испан денгиз сузувчиси Фернан Магеллан экани қулоғимизга қуйилади. Аслида бундай эмас.

Ҳа, аслида воқеа мана бундай бўлган.
Европа қирғоқларидан йўлга чиққан Магелланнинг “Тринидад”, “Сан-Антонио”, “Консепьсон”, “Виктория” ва “Сантьяго” номли кемалари Атлантикани кесиб, Антарктида ва Жанубий Америка ўртасидаги кўрфазлардан сузиб ўтади ва Тинч океанига чиқади. Экспедиция Тинч океанида уч ой дайдиб юриб, ниҳоят Филиппин оролларига етиб боради. У ерда ёвуз туб аҳоли саёҳатчиларни ўлдиради. Мўъжиза билан омон қолган Магеллан флотининг ягона кемаси - “Виктория” дунё бўйлаб сузишни Фернансиз амалга оширади.
Демак, Ер шари бўйлаб биринчи саёҳатни амалга оширган деб “Виктория” капитанини, яъни Хуан Себасьтян Эльканона ҳисоблаш керак. У экспедиция иштирокчиларидан тирик қолганларни кемага эсон-омон юртига қайтариб келган. Экспедиция таркибида саёҳатга чиққан 270 кишидан атиги 18 киши тирик қолган. Магелландан бошқа, уларни ҳаммасини дунё бўйлаб биринчи саёҳатчилар, деб аташ адолатдан бўлади.

Хатарли синов
1952 йилда 28 яшар француз врачи Ален Бомбар ўзини океанда ҳалокатга учраган кема йўловчиси ўрнига қўйиб, у қандай аҳволга тушишини ўз бошида синаб кўришга қарор қилди. У резина қайиқда сафарга отланди, 4400 километрни сузиб ўтди. Бутунлай жисмоний ҳолдан тойди, 25 килограмм озиб кетди.

Бомбар даврида ҳар йили кема ҳалокатида 200 минг киши ҳалок бўларди. Ҳатто қутқариб қолинганларининг 90 фоизи биринчи уч кун ичида жон берарди. Синовни бошидан ўтказган Бомбар шундай хулосага келди:
“Ҳалокатга учраганларни тирик қолишида ахлоқий омил муҳим роль ўйнар экан: сувсиз саккиз кунгача, овқатсиз ўттиз кунгача яшаш мумкин, - дейди у. - Бу мустаҳкам ирода, катта жасорат ва яшашга кучли иштиёқни талаб қилади. Ҳалокатга учраганларни даҳшатли қўрқув ҳиси ўлдирар экан”.

Т.Шомуродов тайёрлади.