Бизга бугун қандай журналистика керак?
- 14.03.2022 21:56
- 99
- Ўзбекистон
Аввал хабар қилганимиздек, бугун Фарғонада “Оммавий ахборот воситаларида очиқлик, сўз эркинлиги ва жамият” мавзусидаги анъанавий “Чимён” медиа-форуми бошланди.
Медиа-форумнинг дастлабки машғулотида Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси раиси Олим Ўсаров, Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги бош директори Абдусаид Кўчимов, таниқли журналист Карим Баҳриев, Журналистлар ижодий уюшмаси Фарғона вилояти бўлими раиси Муҳаммаджон Обидов матбуот эркинлиги ҳақида сўз юритди. Иштирокчилар мавзу юзасидан ўз фикрларини билдирди.
Шундан сўнг “Зарафшон” ва “Самаркандский вестник” газеталарининг тақдимоти бўлиб ўтди. Унда муҳаррир, Олий Мажлис Сенати аъзоси Фармон Тошев ушбу газеталар тарихи ва таҳририятда ходимлар учун яратилган шароитлар ҳақида гапирди.
Форум маданий тадбир билан давом этди. Фарғоналик хушовоз хонанда Абдулҳай Каримов журналистлар меҳмони бўлди ва қўшиқ куйлади.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Бугун, 11:54
- Мутолаа
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Бугун, 10:05
- Мутолаа
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!