- Маккажўхори таркибида В1, В2, РР, С, Д, К дармондорилари, кальций, фосфор, темир, натрий минераллари мавжуд. Фойдали хусусиятини йўқотмаслиги учун уни буғда пишириш тавсия этилади.
- Атеросклероз хасталиги билан оғриган беморлар ҳафтасига 1-2 дона қайнатилган маккажўхори истеъмол қилсалар фойдадан ҳоли бўлмайди. Чунки унинг донлари томирларда тромб ҳосил бўлишининг олдини олади ва таркибидаги тўйинмаган мойлар қондаги холестерин миқдорини нормаллаштиради.
- Сурункали чарчоқ, ҳолсизликдан азият чекаётган кишиларга 200 грамм маккажўхори қўшиб тайёрланган салат тановул қилиш тавсия этилади. Мунтазам маккажўхори тановул қилган кишилар хотираларидан сира шикоят қилмайдилар.
- Турли байрам ва тўкин дастурхонли тадбирлардан кейин тановул қилинган маккажўхори таркибидаги селен моддаси организмда тўпланган ёғларни тезроқ чиқариб юборади ва жигарга енгиллик бағишлайди. Агар овқатланишдан олдин тановул қилинса, таом ҳазми енгиллашади.
- Шунингдек, маккажўхори таркибидаги бириктирувчи тўқималар (клетчатка) қорин дам бўлишини бартараф этишда беназир восита ҳисобланади.
- Маккажўхори попуги табобатда пешоб ҳайдовчи восита сифатида кенг қўлланилади. Чойдек дамлаб ичилса, буйракдаги тошларни парчалайди.
- Маккажўхори мойи косметологияда ҳам кенг ишлатилади. Унинг таркибидаги моддалар зарарланган сочларни тиклаб, жилолантиради ва ҳажм беради. Маккажўхори крахмали кўшиб тайёрланган ниқоблар ажинларга қарши восита сифатида кўп қўлланади.
- Қон ивиши секин кечадиган беморлар, ортиқча вазнга мойил кишилар, ошқозон яраси ва аллергиядан азият чекувчилар маккажўхорини шифокор тавсиясига кўра истеъмол қилишлари лозим.