БМТ Тараққиёт дастури қўлловида 20 нафар самарқандлик хотин-қиз сертификатга эга бўлди

Самарқанд шаҳрида БМТ Тараққиёт дастури ва Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамкорлигида амалга оширилган “Хотин-қизлар тадбиркорлигини расмийлаштириш” дастури бўйича ташкил этилган ўқув дастури якунланди.

Таълим жараёни БМТнинг муносиб меҳнат ва расмий бандликка ўтишга қаратилган қўшма дастури доирасида "EKVITA Italiya" жамғармаси кўмагида ўтказилди.

10 кунлик ўқув давомида қатнашчилар бизнесни расмийлаштириш, бухгалтерия ва солиқ тизими, молиявий саводхонлик, маркетинг ва етакчилик бўйича амалий билимларга эга бўлди.

Тренинглар якунида 20 нафар самарқандлик хотин-қизга сертификатлар топширилди.

Энг фаол иштирокчилар 2026 йилда PROONнинг мини-грантлар дастурида иштирок этиш имкониятига эга бўлади. Лойиҳа Самарқанд, Бухоро ва Қарши шаҳарларида, жами 60 нафар хотин-қизни қамраб олиб, уларнинг расмий бандликка ўтиши ва иқтисодий имкониятларини кенгайтиришга қаратилган.

Ушбу дастур хотин-қизларнинг иқтисодий имкониятларини кенгайтириш, молиявий ва ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, расмий бандликка ўтишларига кўмаклашиш каби муҳим мақсадларга хизмат қилиши билан ҳам аҳамиятлидир.

Роҳила Очилова.