Боғчада карантин бўлганда ота-она ишдан озод қилинадими?
- 16.03.2020 10:44
- 879
- Ўзбекистон
Қонунчиликка кўра, боғчада ёки 6 ёшга тўлмаган болага ўрнатилган карантин даврида болага қараш учун ота-онасидан бирига ёки оиланинг бошқа аъзосига санитария-эпидемиология осойишталик маркази томонидан карантин белгиланган, 14 календарь кунидан ошмаган муддатга меҳнатга лаёқатсизлик варақаси берилади.
Карантинда меҳнатга лаёқатсизлик варақаси Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ёки Қорақалпоғистон соғлиқни сақлаш вазирлиги ва соғлиқни сақлаш бошқармаларининг рухсати асосида эпидемиолог ёки санитар врач томонидан берилиши мумкин.
Бу ҳақда Адлия вазирлигининг "Ҳуқуқий ахборот" каналида маълум қилинди.