Болажонлар ҳарбийлар билан давлат мадҳиясини куйлади
- 03.11.2019 08:40
- 144
- Жамият
Самарқанд давлат тиббиёт институти ҳарбий кафедраси ташаббуси билан Самарқанд шаҳридаги 1-сон меҳрибонлик уйида тадбир ташкил этилди.
«Бу Ватан манимдир!» деб номланган тадбир аввалида институтнинг ҳарбий кафедраси бошлиғи вазифасини бажарувчи Муҳаммадисо Зарипов ватанни севиш, юртни душмандан қўриқлаш шу эл фарзандининг бурчи эканини таъкидлади. Сўнгра меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига ёш курсантлар томонидан тайёрланган ҳарбий кўринишлар намойиш этилди.
Тадбир давомида ёш курсантларга "Ватанга қасамёд" матни, эсдалик учун ҳарбий тасма ва беретлар, тарбияланувчиларга эса ҳарбиликка хос совғалар топширилди. Якунда болажонлар ҳарбийлар билан биргаликда Ўзбекистон давлат мадҳиясини куйлади.
Теглар:
меҳрибонлик уйи