Бозорлар ва савдо комплексларида кўрсатиладиган хизматлар учун тўловларнинг ҳолати мониторинг қилинади
- 23.02.2024 11:18
- 95
- Иқтисодиёт
“Вилоятдаги бозорлар ва савдо комплекслари маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўловлари ва кўрсатиладиган хизматлар қиймати миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида” Самарқанд вилояти ҳокимининг қарори эълон қилинди.
Унда бозорлар ва савдо комплекслари маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар ва бошқа тўловлар миқдори белгиланган.
Шунингдек, қарорда бу бўйича тартиблар кўрсатилган, даромадларнинг белгиланган қисми маҳаллий бюджетга ўз вақтида ўтказилиши устидан қатъий назорат ўрнатилиши кўзда тутилган.
Йиғимлар, ижара ва тўловлар бўйича сотувчиларнинг тўлиқ маълумотга эга бўлишларига шароит яратилиши, маълумотлар барча савдо мажмуалари ва бозорларда кўринарли қилиб жойлаштирилиши белгиланган.
Теглар:
бозорлар
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 18:07
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Кеча, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа