Бу йил Самарқандда чет элдан келтирилган ғўза навлари етиштирилади
Вилоятимизга хорижий давлатлардан 220 тонна уруғлик чигит импорт қилиш режалаштирилган. Шундан кластерлар томонидан тўғридан-тўғри 110 тонна, марказлашган ҳолда "Tianye Plastik" масъулияти чекланган жамиятидан 110 тонна чигит олиб келиш белгиланган.
Ушбу ғўза навларини жойлаштириш бўйича бугунги кунгача "Tianye Plastik" масъулияти чекланган жамиятидан 32,2 тонна уруғлик келтирилган.
Бундан ташқари, Хитой давлатидан вилоятдаги "Мароқанд сифат текстил", "Афросиёб жинс", "Самарқанд камалак" кластер корхоналари томонидан 23 тонна уруғлик чигит олиб келинмоқда.
Маълумотларга кўра, 15 апрелгача Хитойдан келтирилган 9,5 тонна уруғлик чигит тарқатилган. Хусусан, Нарпай туманидаги бир хўжаликка 6 тонна чигит етказиб берилган. Паст Дарғом туманида эса 5 та хўжалик 2,6 тонна, Пайариқ туманида 4 та субъектга 0,9 тонна хориждан келтирилган чигит тарқатилган.