Бугун 22 нафар абитуриент тестдан четлатилди

4 сентябрь куни Самарқанддаги еттита очиқ майдонда ўтказилган тест синовларида 11 минг 279 нафар абитуриент қатнашди.

ДТМ вилоят бўлими маълумотларига кўра, биринчи навбатда 490 нафар абитуриент тестга келмади, 17 нафари белгиланган тартиб-қоидаларни бузгани учун тестдан четлаштирилди.

Иккинчи навбатдаги синовларда 5666нафар йигит-қиз иштирок этди. 449 нафар абитуриент тест ўтказиладиган жойларга келмади, 5 нафари эса синовлардан четлаштирилди.