Бугун “Кексалар ҳафталиги”га старт берилди
- 04.10.2021 11:51
- 123
- Ўзбекистон

Вазирлар Маҳкамасининг “Кекса авлод вакилларининг жамиятдаги ўрни ва ижтимоий фаоллигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ҳамда тегишли мажлис баёнига асосан, жорий йилнинг 4-10 октябрь кунлари республикамизнинг барча ҳудудида “Кексалар ҳафталиги” ўтказилади.
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги хабарига кўра, бугун старт олган ушбу ҳафталик “Кексаларни эъзозлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш - халқимизга хос эзгу фазилат” ғояси остида ташкил этилади.
Ҳафталик доирасида нуронийларнинг ҳолидан хабар олиш, уларни маънавий ва жисмоний қўллаб-кувватлаш, ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш ва эъзозлаш бўйича қатор чора-тадбирлар амалга ошириш кўзда тутилган.
Бугунги кунда республикамизда 3 миллиондан ортиқ кексалар истиқомат қилади. Уларнинг:
- 37,4 фоизини ёши 60 дан ошган эркаклар;
- 62,6 фоизини эса ёши 55 дан юқори бўлган аёллар ташкил этади.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Жадидлар фаолияти дунё эътиборида
- Бугун, 17:19
- Мутолаа
Фаросатингиз борми?
- Бугун, 15:47
- Жамият