Булунғур: 11 ойда 35,8 миллиард сўмлик 15 та лойиҳа ишга туширилди
- 12.12.2020 18:20
- 88
- Самарқанд
Туманнинг 2020 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурига кўра, шу йилнинг 11 ойида 35,8 миллиард сўмлик 15 та лойиҳа ишга туширилиб, 102 та янги иш ўрни яратилди.
Жумладан, "Hazrat bobo" фермер хўжалиги негизида умумий қиймати 2,9 миллиард сўмлик тош майдалаш лойиҳаси ишга туширилди. Натижада 10 та, “Универсал Мароқанд пласт” масъулияти чекланган жамияти томонидан пластик қувурлар ҳамда целлофан пакетлар ишлаб чиқариш лойиҳаси ишга туширилиши натижасида эса 6 та янги иш ўринлари яратилди.
Шунингдек, қишлоқ хўжалиги соҳасида "Express trade xolding" МЧЖ томонидан қиймати 6,3 миллиард сўмлик музлаткичли омборхона барпо этилди ва 6 та янги иш ўрни яратилди.
Теглар:
Булунғур