Булунғурда 115 ёшли қатронғи дарахти давлат муҳофазасига олинди
- 10.09.2020 19:00
- 306
- Ҳодиса
Шу кунларда Булунғур туманида 100 ёшдан ошган дарахт ва буталарни аниқлаш ҳамда давлат муҳофазасига олиш борасида тадбирлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш туман инспекцияси назорат инспекторлари томонидан олиб борилган ўрганишлар натижасида Хўжамазгил маҳалласи Фармонтепа қишлоғидаги 41-умумий ўрта таълим мактаби ҳудудида 115 ёшга кирган қатронғи дарахти ва мактаб атрофидаги 11 та 100 ёшдан ошган тут дарахтлари борлиги аниқланди.
Соҳа мутахассислари томонидан ушбу дарахтлар алоҳида муҳофазага олиниб, маҳаллий аҳоли ўртасида уларни асраб-авайлаш кераклиги тўғрисида тушунтиришлар олиб борилди.
Самарқанд вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ахборот хизмати.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа