Булунғурда 150 киши меҳнат қилаётган корхона маҳсулотларининг 100 фоизи экспорт қилинади
- 29.11.2019 13:37
- 246
- Иқтисодиёт
Булунғурда ташкил этилган пресс-тур иштирокчилари тумандаги мева-сабзавотларни қайта ишлаш корхоналари фаолияти билан танишмоқда.
Узоқ йиллардан буён мазкур туман деҳқонлари қишлоқ хўжалик экинлари, хусусан, сабзавот маҳсулотлари етиштириш бўйича вилоятда етакчилардан ҳисобланиб келинган. Кейинги йилларда эса туман аҳолиси орасида аҳолига сервис хизматларини кўрсатиш ва саноат маҳсулотларини ишлаб чиқаришда бошқаларга ўрнак бўладиган тадбиркорлар сафи кенгаймоқда.
“Samarkand Garden plast” қўшма корхонаси 2016 йилда ташкил этилган. Корхонада соатига 3 тонна маҳсулот тозаланиб, майдаланади ва сараланган ҳолда қадоқланади. Бу ерда 150 киши иш билан банд. Маҳсулотларнинг 100 фоизи хорижга экспорт қилинади.
Корхона тасарруфида 1400 гектар ер майдони мавжуд бўлиб, мева-сабзавот маҳсулотлари етиштириш ҳам йўлга қўйилган.
Т.СИДДИҚОВ.