Бухорода кучли шамол оқибатида 7 нафар фуқаро тан жароҳати олган (фото)
- 28.04.2020 09:11
- 291
- Ҳодиса
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати Марказининг 2020 йил 27 апрель куни соат 20:30да тақдим этган маълумотига асосан, жорий йилнинг 27 апрель куни Бухоро вилоятининг бир қатор туманларида жанубий-ғарбий йўналишда 15-25 м/с (54-90 км/соат) тезликда кучли шамол эсиши натижасида ижтимоий соҳа объектлари, аҳоли яшаш хонадонларининг томлари учиб зарар етган.
Ҳудуддаги дарахтларнинг ағдарилиши натижасида автотранспорт воситалари шикастланган.
Шунингдек, 7 нафар фуқаро турли даражадаги тан жароҳати олганлар.
"Кучли шамол Тошкент шаҳри ва вилоятида ҳам кузатилиш эҳтимоли мавжуд. Шу муносабат билан фуқаролар ўзларини эҳтиёт қилишлари ҳамда автотранспорт воситаларини дарахтлар ва биноларга яқин жойларда қолдирмаслик чораларини кўришларини сўраймиз", дейилади Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабарида.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 18:07
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Кеча, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа