Бухорода шифокор II гуруҳ ногиронлигини олиб бериш учун 700 минг сўм билан қўлга тушди

Бухорода шифокор пора билан қўлга тушди
Маълум бўлишича, Когон тумани Саргун маҳалласида яшовчи фуқаро Н.А. вилоят ИИБга ариза билан мурожаат қилган. Аризага кўра Бухоро шаҳар Лоша маҳалласида яшовчи, Когон туман кўп тармоқли марказий поликлиникада шифокор лавозимида ишловчи, 43 ёшли Ф.С. 100 АҚШ доллар эвазига фуқаро Н.А.нинг туғма ақли заиф фарзандига 2 гуруҳ ногиронлигини олиб беришни ваъда қилган. Сўнгра шифокор Бухоро шаҳар Алпомиш кўчасида жойлашган Тиббиёт бирлашмасига қарашли шаҳар касалхонаси олдида талаб қилинган пулдан 700.000 сўмни олган вақтида вилоят ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан жиноят устида ушланган.
Ушбу ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 1-қисми ва 25,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.