Бухоролик аёл чақалоғини Каттақўрғон шаҳрида сотаётганида қўлга олинган
- 03.03.2020 16:47
- 254
- Жамият
Бухоро вилояти, Бухоро туманида 1991 йилда туғилган Жасмина Олимова (исм, фамилиялар шартли) 2019 йил 8 сентябрда фарзандли бўлган.
Таассуфки, у дилбандини оқ ювиб, оқ тарашни эмас, уни пуллашни режа қилди. Бу ишда унга онаси Салтанат Олимова ҳам шериклик қилган.
Улар чақалоқ олти кунлик бўлгач, Каттақўрғон шаҳрида тиббиёт бирлашмасида Лола Нодировага сотишга келишиб олди. Бирлашма ҳовлисида 400 АҚШ доллари олган шоввозлар, чақалоқни янги “онаси”га топширгач, номаълум томонга кетиб яширинишга уринаётганда ҳуқуқ-тартибот органи ходимлари томонидан қўлга олинган.
Оқибат нима бўлди?
Жиноят ишлари бўйича Каттқўрғон шаҳар суди томонидан айланувчилар - Жасмина Олимова, Салтанат Олимоваларга 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Мели ЖУМАЕВ,
истеъфодаги майор.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қарнабота ғорида қандай синоат яширинган?
- Кеча, 18:10
- Саёҳат