Буюк Британияда бир тонна кокаин ортилган кема қўлга олинди
- 04.09.2019 19:50
- 58
- Хориж
Испания миллий полицияси ва Британия ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилоти ҳамкорликда тадбир ўтказишди. Ўтказилган тадбир натижасида деярли бир тонна кокаин ортилган кема қўлга олинди.
Елканли кема Майоркада харид қилинган, сўнг у Тенерифдаги Аямонте портига (Уэльва вилояти, Андалусия автоном жамияти) йўл олган, у ерда унинг рақамлари ўчирилган. Ундан кейин кема Суринга юборилган, у ерда гумонланувчилар унга наркотик моддаларини юклашган. Жанубий Америка мамлакатидан кема Буюк Британия томонга йўналтирилган. У Уэльс қирғоғида қўлга олинган. Икки нафар экипаж аъзоси ва тўрт нафар йўловчи ҳибсга олинган. Бу ҳақда Испания Миллий полицияси хабарида келтирилган.
Кемани кузатиш тадбири, Испания Миллий полицияси Британия жиноятга қарши курашиш Миллий агентлиги томонидан олган маълумотлардан сўнг 2018 йил декабрь ойида бошланган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Дунё стоматологлари Самарқандга келди
- 2 соат аввал
- Таълим