Буюк Британияда гриппдан вафот этганлар сони коронавирус қурбонлари сонидан ошиб кетди
- 13.08.2020 18:10
- 147
- COVID-19

Июнь-июль ойларида COVID-19 га алоқаси бўлмаган грипп ва пневмониядан вафот этган британияликлар сони COVID-19 инфекцияси оқибатида вафот этган беморлар сонидан деярли уч баробарга ошиб кетди. Ушбу маълумотни Буюк Британиянинг Миллий статистика хизмати тақдим этди.
Статистика хизмати тақдим этган маълумотга кўра, мамлакатда 19 июндан 31 июлга қадар грипп ва пневмониядан жами 6626 киши вафот этган. Худди шу муддат ичида коронавирус инфекцияси оқибатида 2992 нафар бемор вафот этган.
Тақдим этилган сўнгги маълумотга кўра, 13 август ҳолатига дунё бўйлаб коронавирус инфекциясига чалинганлар сони 20.806.965 нафарни ташкил этмоқда. Умумий ҳисобда 13.706.688 нафар бемор соғайган, 747.258 нафар бемор вафот этган. Сўнгги кеча-кундузда 284.744 нафар янги касалланиш ҳолати қайд этилган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Маданий мухториятдан сиёсий мухторият сари
- 1 соат аввал
- Маслаҳат
Туҳмат билан қамалган суд раиси оқланди
- 3 соат аввал
- Жиноят ва жазо
Бўлган воқеа: Қалдирғоч келди
- Бугун, 09:07
- Мутолаа
Самарқандда 69 та қизил тоифали мактаблар бор
- Кеча, 18:38
- Таълим