Буюк физик Стивен Хокингнинг ҳаётни англаб олиш бўйича маслаҳатлари

Физика соҳасидаги даҳолардан бири Стивен Хокингнинг илмий кашфиётлари келажакдаги илмий ишланмаларга асос  бўла олди.

Олим 2018 йилда вафот этди. Жиддий (фалажлик) касаллигига қарамай, бу ноёб шахс илм-фанга улкан ҳисса қўшган. Шифокорлар унга бир неча йил умр кўришини айтишди, бироқ у узоқ умр кўрди ва ўз умрини коинотни кашф этишга бағишлади.

У ҳаётни севар эди, шу сабаб чекловларини имкониятларга айлантира олди. “Ақл-идрок – бу ўзгаришларга мослашиш қобилияти” деб ҳисоблаши боис олдинга силжишни тўхтатмади. Истеъдодли даҳо, қизиқувчан ўқитувчи холислик қилиб кўп нарсани тушунишга интилди ва кишиларни мафтун қилди.

Кунларнинг бирида у қуйидаги тартибдаги уч босқичли маслаҳат берди:

Биринчидан, оёқларингизга эмас, юлдузларга қаранг.

Иккинчидан, ҳеч қачон таслим бўлманг. Иш фаолиятингиз сизга маъно ва мақсадни беради, буларсиз эса ҳаёт маъносиз.

Учинчидан, агар муҳаббатни топиш бахтига муяссар бўлсангиз, уни борлигига ишонинг ва қадрига етинг.

Хокинг эътиборни ҳаёт меъёрларидан каттароқ нарсаларга қаратиш кераклигини аниқ кўрсатиб беради. “Юришдан бош тортган оёқлар билан чекланиб қолмаслик, олдинга силжиш, ўрганиш ва ишлашни давом эттириш учун фойдаланишингиз мумкин бўлган жуда кўп манбалар мавжуд”, дейди у.

Ҳеч қачон ишдан воз кечмаслик – бу жуда муҳим маслаҳат, айниқса, оз миқдордаги пулга эга бўлган бир пайтда, ўзи учун вақт ажратиб, масалан пляжда ёки бирор бир сиҳатгоҳда дам олиш ҳам бахтли ҳаёт учун етарлидир.

Агар кулгили бўлмаганида эди, ҳаёт фожиали бўлган бўларди, деди бир куни Хокинг.

Бу содда иборада инсоннинг ҳақиқийлигини қайта аниқлаш кучи,  уни танлаш ва ҳис қилиш қобилиятининг даражаси мужассамланган. Биз жуда кўп нарсани уддасидан чиқамиз, шунчаки кўзингизни очинг ва атрофга назар солинг.

 

Ва ниҳоят, энг муҳими, Хокинг бизга миннатдорчиликни ўргатди.

Миннатдор бўлиш бахтнинг асосий шартидир. Бугун сизга омад кулиб боқди. Буни ҳис қилинг, ижод қилинг, яратинг ва албатта атрофдагиларингизни, ҳаётни севиб яшанг.

Баҳора Муҳаммадиева таржимаси.