Буюк одамлар ҳаётидан кулгили воқеалар
Бир куни Даниялик таниқли физик Нильс Бор оиласи ва дўстлари билан акасини кутиб олиш учун Швецияга борди. Вокзалга келиб у платформадан ўтиш учун чипталар сотиб олмоқчи бўлди.
Тез орада у чипталар билан қайтди ва тушкунликка тушиб: “Қизиқ, Швецияда бизга қараганда иш анча оқилона қўйилган, бизнинг чиптахоналаримиз электр энергияда ишлайди, бу ерда эса ҳар бир дастгоҳда харидор танга туширишдан олдин кичик платформа устига чиқиб туришига таклиф қилинган ёзув бор, шу тариқа бу машина қиммат электр энергиясини сарфламасдан, сизнинг вазнингиздан олинадиган тортишиш кучи билан ишга тушади”, деди. Кутиб олувчилар платформанинг кириш қисмига яқинлашганда, назоратчи уларни киритмади.
- Бу платформа чипталари эмас, - деди у.
– Бу ниманинг чиптаси бўлмаса, - деб сўрашганида, назоратчи: - Бу билмадим нима сабабдан сиз бир неча марта ўз вазнингизни тортиб кўрган автоматик тарози квитанциялари, деди.
1930 йилда Германияда нисбийлик назариясини танқид қилган “Эйнштейнинг ноҳақлигини исботлаган юз профессор” номли китоб нашр этилди. Буни эшитган Эйнштейн елка қисиб қўйди: “Юзта? Нега бунча кўп? Биттаси ҳам кифоя эди”.
Бир куни рус-австрия қўшинлари бош қўмондони Суворовнинг олдига бир офицернинг хотини келиб, эри ҳақида шикоят қилди:
- Жаноби олийлари, эрим менга ёмон муносабат қилади, - деди у.
- Бу менга тегишли эмас, - қуруққина жавоб берди Суворов.
– Лекин у сиз тўғрингизда ҳам ёмон гапларни айтиб юради, - деди хотин.
– Буниси бўтам, сизга тегишли эмас, - жавоб берди бош қўмондон.
Қадимги юнон драматурги Софокл бир суҳбатда ёзган учта шеърига уч кунлик машаққатли меҳнат сарфлаганини айтди.
– Уч кун! – хитоб қилди ўртамиёна бир шоир. – Мен бу вақт давомида юзта шеър ёзган бўлардим.
- Бўлиши мумкин, - жавоб берди Софокл, - лекин улар уч кунгина яшаган бўларди.
Немис физиги Вильгельм Рентген талабаларга Лейден банкаси (электр энергияси тўплайдиган асбоб) билан тажрибаларни кўрсата туриб, тингловчиларни огоҳлантирди:
- Бу банкани жуда эҳтиёткорлик билан ишлатиш лозим. Агар унда етарлича катта электр заряди тўпланса, қулфланган қоплама ҳатто ҳўкизни ҳам ўлдириши мумкин.
Аниқроқ тушунтириш учун кўргазма сифатида қурилмани фидокорона ўзи орқали ўтказиб юборди. Енгилгина чертки олган Рентген беихтиёр қўлини тортиб олди ва нафасини ростлаб сўради:
- Хўш, кўрдингизми, нима дейсиз? Ана шунақа... Энди нима бўлганини менга бирон киши тушунтириб бера оладими?
Саросимага тушган талабалар бир-бирига қаради, ниҳоят улардан бири айтди:
- Икковидан бири, профессор... Ёки сизнинг айтганларингиз бироз бўрттирилган ёки сиз ҳўкиздан кўра соғломроқсиз.
Баҳора Муҳаммадиева тайёрлади.