Цех мудирига нисбатан чора кўрилди

“Жомбойдонмаҳсулотлари” акциядорлик жамияти корхонасига қарашли “Реал база” уруғлик донни қайта ишлаш цехида ўтказилган назорат тадбирида уруғлик ғалланинг “Безостая-100” биринчи авлодли уруғлик дон  таглик ёғоч паддонларсиз сақлаётганлиги аниқланди.

Ҳолат “Ўзагроинспексия”нинг вилоят бошқармаси ходимлари томонидан, Адлия вазирлигида 2005 йил 29 июлда давлат рўйхатидан ўтказилган “Уруғлик донни қабул қилиш, тайёрлаш, дорилаш, тарқатиш ва сифатини назорат  қилиш тартиби тўғрисида”ги йўриқнома ижросини таъминлаш юзасидан ўтказилган мониторинг-таҳлил тадбирларида аниқланди.

Тадбир давомида уруғлик донни саралаш, тозалаш, дорилаш ҳамда қадоқлаш билан боғлик масалаларга жиддий эътибор қаратилди. Аслида уруғлик донни саралаш, тозалаш, дорилаш, сақлаш ва қадоқлаш бўйича қатъий талаблар мавжуд. Шундай бўлса-да юқоридаги ҳолат кузатилди.

Мазкур ҳолат юзасидан цех мудирига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, унга нисбатан чора белгиланди.

Бошқарманинг соҳавий инспекторлари томонидан келгусида мазкур уруғлик цехи томонидан тайёрланадиган 3 минг 9 тонна уруғлик донни белгиланган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида ишлаб чиқарилиши бўйича тушунтириш ишлари олиб борилади. 

Хушнуд НУРБЕКОВ,  

агроинспексиянинг вилоят бошқармаси бош инспектори.