Цезардан Адольф Гитлергача: тарихий шахсларнинг қўрқув ва фобиялари
Минглаб жангчиларни бошқарган, катта жангларда бир неча бор қатнашган одамни нима қўрқитиши мумкин? Улар ўз тақдирларига қарши чиқа олиб, империялар яратган. Бироқ…
Маълум бўлишича, бундай одамларда ҳам қўрқув бор, ҳатто қурт-қумурсқадан ҳам.
Гай Юлий Цезарь Октавиан Авгус – Қадимги Рим императори
Император момақалдироқдан жуда қўрққан. Чақмоқ, момақалдироқ овози эшитилгудек бўлса, уни ҳеч ким ва ҳеч нарса хонаси ёки кўчма чодирини тарк этишга мажбур қила олмаган.
Унинг бу фобияси ҳақида Рим тарихчиси Светоний сўзлаб берган. Унинг таъкидлашича, Цезарь “Момақалдироқ сочувчи Юпитер” ибодатхонасини фақат худоси “кўнглини овлаш” учун қурган экан.
Аммо бундан ҳеч нарса чиқмади. Рим императори умрининг охиригача бу тумор уни чақмоқ уришидан ҳимоя қилади, деб ўйлаб, ўзи билан бирга бир парча тюлень терисини олиб юрган.
Франклин Делано Рузвельт - АҚШнинг 32-президенти
Гарчи Рузвельт ҳар доим “одамлар қўрқиши керак бўлган ягона нарса - бу қўрқувнинг ўзи” деб таъкидлаган бўлса-да, унинг ўзи ўлгудек оловдан қўрқарди.
Бу фобия унга бутун ҳаёти давомида тинчлик бермасди. Бу қўрқув кичкиналигида зинадан либоси ёниб тушиб келаётган севимли холасини кўрганида пайдо бўлган. Ўшанда холаси спиртли чироқ билан нимадир қилган ва кийими оловга теккан. Хола қутқарилди, жиян эса ёмон таъсирланиб қолди.
Рузвельт бутун умри давомида тўсатдан ёнғин бўлиб кетиб, унга ҳеч ким ёрдам бера олмайди, деб ўйлаб ҳеч қачон ётоқхонасининг эшигини ёпмаган.
Чингизхон - Мўғуллар империяси асосчиси ва биринчи буюк хони
Айтишларича, дунёнинг ярмини забт этган бу буюк саркарда хотини, онаси ва итлардан қўрққан.
Болалигида даштда ота-онасининг чорвасини боқиб юрган Чингизхон қаердандир даҳшатли мўғул бўрилари пайдо бўлганини кўриб қолди. Ўшанда болакай Темучин дарахтга чиқиб, улардан зўрға қутулди. Чингизхон ўз байроғи остига кўплаб мўғул қўшинларини тўплаб, дунёни забт этишга отланганида ҳам унинг яқин атрофида бирорта ит бўлмаган.
Буюк Пётр I - рус подшоси, Россия империясининг асосчиси
Томошабинга Буюк Пётр ҳақида ҳикоя қилувчи кўплаб бадиий фильмларда подшоҳ ўз мулозимларидан олдин фуқаролар уйларига кириб боргани кўрсатилади. Аммо бу мутлақо бундай эмас.
Пётр I ҳеч қачон, ҳеч қандай шароитда уйга, айниқса деҳқонларнинг уйига биринчи бўлиб кирмаган. Гап шундаки, шоҳ оддий, узоқ вақтдан бери инсон уйларидан жой топиб қўйган сувараклардан жуда қўрқарди.
Муаммар Қаддафий — Ливия давлат арбоби
У баландликдан жуда қўрқарди. Агар бирор давлатга расмий ташриф билан борса, мезбонга давлат раҳбарларининг учрашуви, музокаралари, расмий зиёфатлар фақат биринчи қаватда ташкил этилиши кераклиги ҳақида хабар берилар эди.
Қаддафий биринчи қаватдан юқорига чиқа олмасди. Табиийки, унинг Ливиядаги ва Ливия элчихоналаридаги квартиралари фақат биринчи қаватларда жойлашган эди. Умрининг сўнгги йилларида Ливия раҳбари бадавийлар чодирида ухлаш ва ишлашни афзал кўрди. Муаммар Қаддафийнинг Францияга расмий ташрифи чоғида ҳам Парижнинг қоқ марказида унинг шахсий чодири тикилди.
Адольф Гитлер - нацистлар етакчиси, немис давлат арбоби
Оддий одам, тиш оғриғи безовта қилса, шифокорга боради. Фашистлар Германиясида ҳокимият тепасига кўтарилган Адольф Гитлер, албатта, бундай имкониятга бор бўлиб, уни ҳар қандай тиш шифокори даволаши мумкин эди.
Бироқ у умрида ҳеч қачон тиш шифокорига мурожаат қилмаган. У бу шифокордан қўрқиши сабабли тиш оғриғидан азоб чекишни афзал кўрарди. Айтганча, унинг қуролдоши, нацист, Люфтваффе (Германия ҳаво кучлари) бошлиғи Ҳерманн Геринг ҳам стоматологлардан ўлгудек қўрққан.