Чўлланишга қарши курашиш масалалари Самарқандда муҳокама этилмоқда
- 13.11.2023 11:04
- 104
- Самарқанд
Самарқанд шаҳридаги Конгресс марказида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Чўлланишга қарши кураш тўғрисидаги конвенцияси (UNCCD) бажарилишини кўриб чиқиш қўмитасининг 21-сессияси (CRIC21) бошланди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг сессия қатнашчиларига мурожаатини Олий Мажлис Сенати Раиси Т.Норбоева ўқиб эшитирди.
Шунингдек, форум иштирокчиларига БМТ Бош котиби Антонио Гуттериш ҳам мурожаат йўллади.
17 ноябрга қадар давом этадиган тадбирда Конвенциянинг стратегик мақсадларига эришиш йўлидаги натижаларни муҳокама қилиш учун 196 та мамлакатдан ва Европа Иттифоқи, фуқаролик жамияти ва илмий доиралардан 500 га яқин вакиллари йиғилган. Ушбу йиғилиш Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Чўлланишга қарши кураш тўғрисидаги Конвенцияси ташкил этилганидан бери энг муҳим йиғилишлардан бири бўлиб, Марказий Осиёда илк бора ўтказилмоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Дунё стоматологлари Самарқандга келди
- 2 соат аввал
- Таълим